Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook`да Like тугмачаси ёнида янги 6 хил турдаги эмоциялар пайдо бўлади
Тез кунларда Facebook ижтимоий тармоғидаги Like тугмачаси ёнида янги 6 хил турдаги эмоцияларни жорий қилади. Тармоқ мутахассислари узоқ вақт мобайнида бу борада иш олиб боришди. Бироқ шунчаки фойдаланувчиларнинг ҳар бир постга айнан қандай эмоция билдиришини олтита универсал тугмачалар орқали ифодалаш осон иш эмас.
Олиб борилган кўплаб тадқиқотлар ва изланишлар натижасида Reactions лойиҳаси фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Бу смайликлар ёки эмотиконлар постларга аниқроқ реакция билдириш имкониятини яратади.

Одатий бош бармоқнинг юқорига кўтарилиб турган белгиси ўрнида пост ёққанини, кулгули чиққани ва ҳайрон бўлганини ифодалаш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мазкур «Лайк» тугмачаси ўрнини янги турдаги смайллар эгаллаши ҳақида хабар тарқатилган, бироқ бу лойиҳа айнан қачон тўлиқ жорий этилиши аниқ бўлмаганди.